“Ўйинчоқлар тарихи 4” дунё бўйлаб 1 миллиард долларлик фойдани забт этган бешинчи Дисней фильми бўлди


“Ўйинчоқлар тарихи 4” дунё бўйлаб 1 миллиард долларлик фойдани забт этган бешинчи Дисней фильми бўлди. Бу ҳақда CNBC нашри хабар бермоқда.

Дисней ўз фильмлари билан яна рекордларни ўрнатишда давом этмоқда. Компания “Ўйинчоқлар Тарихи 4” мултькартинасинг даромади 1 миллиард доллардан ошиб кетганлигини маълум қилди ва бу йил студия томонидан яратилган бешинчи фильм бўлди.

Фильм июнь ойида 118 миллион долларлик чипта сотган. Бу эса “Ўйинчоқлар тарихи” фильмининг аввалги барча қисмларидан энг юқори кўрсаткичли дебютидир.

Дисней бу йил, умумий ҳисобда деярли 8 миллиард доллар ишлаб топиб, дунё узра энг кассабоп студия мақомига эришган рекордлар эгасига айланди. Қизиқарли томони, ҳали ҳатто сентябрь ойи ҳам келмасдан шунчалик ютуқ. Йил оҳирига қадар яна қанча ортишини вақт кўрсатади.

“Toy story 4” ҳақида фактлар:

  • “Ўйинчоқлар тарихи 4” июнь ойидан бери $1 миллиард даромадга эришди.
  • Ҳозирги кунда дунёдаги жамийки кассабоп фильмлар рўйхатининг 8 поғонасини эгаллаб турибди.
  • Бу йилги топ фильмлар рўйхатига кирган бешинчи Дисней маҳсулотидир.

 

4
8 улашувлар, 4 баҳолар

изоҳлар йўқ. биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Email манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий бандлар * (юлдузча) билан белгиланган