Шаҳардаги ҳаво таркиби кунига 1 қути сигарет чекишга таққосланди


Шаҳарлар атмосферасида озон консентратсиясининг кўпайиши ўпка эмфиземасининг ривожланишини тезлаштиради.

ФОТО: INSTAGRAM

АҚШдаги бир қанча университетларининг етакчи олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот натижалари JAMA журналида чоп этилди.

Тадқиқотчилар 2000 йилдан то 2018 йилга қадар ўтказилган 18 йиллик тўпланган маълумотларни таҳлил қилган. Экспериментда етти мингдан зиёд одамлар иштирок этган бўлиб, уларнинг барчаси АҚШнинг олтита йирик шаҳарларида истиқомат қилувчилардир. Олимлар иштирокчилар яшайдиган шаҳар ва ҳатто уларнинг уйларидаги ифлосланган ҳавони таҳлил қилиб борган. Бундан ташқари, иштирокчилар мунтазам равишда нафас олиш органларини текширтириб турганлар. Жами бўлиб 15 мингдан ортиқ компьютер тамографияси орқали олинган натижалари анализдан ўтказилган.

Натижалар шуни кўрсатдики, шаҳар ҳавоси таркибида азот оксиди ва заҳарли токсик заррачалар камайгани, аммо глобал исишга қисман сабаб бўлаётган озон миқдори бир неча марта ортгани аён бўлди. Атмосферанинг энг қуйи қатламидаги озон моддаси (бу ер юзасидан бир неча 10 метр юқоригача бўлган масофа) ҳаводаги чиқинди газларларга тушаётган кучли ультрафиолет нурлари таъсирида шаклланади. Озоннинг атмосферадаги юқори концентрацияси нафас йўллари органларида қичишиш ҳолатларига олиб келиб, одам танасининг барча қисмига токсик зарар келтиради.

“Шаҳар ҳавосидаги озон миқдорининг ошиши, натижалар кўрсатгандек, ўпка эмфиземасиниг тез суръатларда шаклланишига олиб келади.

“Биз тадқиқотимиз давомида, ҳавонинг ифлосланинши эмфиземанинг ривожланишига қай даражада кучли таъсир этишини кузатар эканмиз, тамография натижаларидаги ўзгаришларни кўриб ажабландик. Бу каби салбий таъсир, ҳудди эмфиземанинг шаклланишида яққол намоён бўладиган чекишга қиёсласак бўлади”,- дейди тадқиқот муаллифларидан бири, Вашингтон штатидаги Университетнинг етакчи профессори Джоэл Кауфман Озоннинг атмосферадаги бутуннинг миллиарддан 3 қисми миқдорида ошиши, худди кунига бир қутидан 29 йил давомида чекилган сигаретнинг асоратига қиёслади. Кауфман ва унинг ҳамкасблари “Ҳар қандай ҳавонинг ифлосланиш ҳолатларини олдини олиш чораларини кўрмаслик, иқлим ўзгаришидаги ҳарорат ошиши, ердаги озоннинг кўпайишига сабаб бўлаверади. Ҳали ҳеч кимга айнан қанча концентрациядаги ифлосланиш, одам саломатлиги учун ҳавфсиз эканлиги маълум эмас”, – дейди Колумбия университети номидан фаолият олиб бораётган профессор Грем Барр.


 

4
4 баҳолар

изоҳлар йўқ. биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Email манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий бандлар * (юлдузча) билан белгиланган