«СССР яшаш учун энг арзон давр бўлган»и ҳақидаги фаразларни чиппакка чиқарувчи фактлар


1980 йиллар Совет Иттифоқида ўртача ойлик маошига (195 руб.) 35 та бутилка “Столичная” ароғини сотиб олса бўлар эди. Ҳозирги кунда россияликлар ўртача 43400 рубль ойликларига 124 дона “Столичная” ҳарид қила оладилар. СССРнинг бўлинишидан сўнг ўзгарган кундалик ҳаётни таҳлил қилишда бошқа рақамларга ҳам юзланиш даркор. Ўрта Осиёдаги кўпчилик аҳоли қатламининг назарида илгари анча арзончилик даври бўлган деган фараз яшайди. Аслида совет одамларининг молиявий имкониятлари қай ҳолда бўлган ва улар ҳозирги Россия, Украина ва Белорусия фуқароларидан нимаси билан фарқ қилган?

AdMe.ru нашри собиқ Совет Иттифоқидаги ҳаётни ёдга олишни мақсад қилиб, аввалги ва айни пайтдаги нарҳ-навониинг эквивалентидаги маҳсулотларни таққослади. Ўзгаришларни максимал даражада кўрсатиш учун, энг эътибор марказидаги ижтимоий соҳа вакиллари бўлмиш ўқитувчиларнинг ойлиги СССР, Рус подшоҳлиги ва бошқа республикаларда қадри қай даражада бўлганлиги таҳлил қилинди.

Кундалик озиқ-овқатлар

Революциядан олдин Россиядаги битта гимназия ўқитувчиси 85 рубль ойлик олар эди. Бу пулга 566 кг картошка ёки 340 та тухум сотиб олиш мумкин эди. Ўша даврда ўртача битта оила озиқ-овқат учун кўпи билан 20-25 рубль, иситиш тизими учун 3-5 рубль харажат қилган. 

Ширинликлар

Ўқитувчининг ойлиги Рус подшоҳлиги даврида 141 та қути қандга тўғри келарди. Ўтмишдаги Россияда ўқитувчилар мансабдорлардан юқорироқ ойлик олган. Давлат амалдорлари ойига 65 рубльга ишлаган.

Байрам дастурхони учун

Революцияга қадар 1 кг қизил икра 2,5 рубль эди. Шу сабабли ўқитувчининг маошига дўкондан бундай деликатесдан 34 кг берарди. Яна шуни қайд этмоқ жоизки, мазкур даврда иш вақти 10 соат давом этиб, ҳеч қандай таътилга чиқиш деган жумла йўқ эди.

 Шахсий эҳтиёжлар учун

Фортепиано подшоҳлик давридаги одамларни хушнуд этивчи восита бўлиб, таниқли бренд остидаги рояль 200 рубль атрофида бўлган. Уни сотиб олиш учун ўқитувчи емай, ичмай 2 ойдан ортиқ кутишига тўғри келган.

 Ёқилғи ва доллар

1913 йилда 1 долларнинг рубльга нисбатан қиймати 1,94 рубль бўлган. Шунга кўра ўқитувчининг ойлиги 43,8$ га тенг келарди. Рубльнинг ҳарид қобилияти пастроқ бўлган, сабаби маҳсулотлар нарҳи анчайин юқори эди. Шунга қарамасдан, ўқитувчи қўшимча даромад топиш илинжида репетиторлик ёки бошқа ишлар билан шуғулланмаган.

Сиз СССР даврига қайтиб қолсангиз, биринчи бўлиб нима ҳарид қилган бўлар эдингиз?


 

5
5 баҳолар

1 та изоҳ

Email манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий бандлар * (юлдузча) билан белгиланган