19 ёшли Ҳиндистонликнинг танаси номаълум касаллик туфайли шишиб бормоқда


Ҳиндистонлик Сужит Кумар 7 ёшида қорин қисми шишгани туфайли шифокорга шикоят қилади. Шифокорлар уни текширишади, аммо болада муаммолар пайдо бўлишининг аниқ сабабини топа олишмайди. Аммо, кейинчалик вазият янада ёмонлашади.

Ҳар йили Кумарнинг ошқозони катталашиб бормоқда ва ҳали ҳамон шифокорлар учун ушбу аномалиянинг келиб чиқиш сабаби мавҳум бўлиб келмоқда. Кумарда кўнгил айниши ёки диарея кўринишида изчил симптомлар кузатилмайди. Шу билан бирга, ошқозон ўзини нафақат катталиги ва кучли оғриқ сабабли уни қийнаб келмоқда. Шифокорлар Кумарнинг азобларини вақтинча енгиллаштириб тура олишади холос.

Маҳаллий шифокорлар Кумарни бу ерда даволашнинг иложи йўқлиги сабабли, уни Ҳиндистон пойтахти Деҳлига эндоскопия учун юборишни тавсия қилишди. Аммо унинг оиласида Деҳлига бориш учун маблағ йўқ.

Ғайритабиий қорин нафақат ноқулайлик келтиради, балки Кумарнинг ҳаётига турли ҳил қийинчиликларни келтириб чиқаради. Хусусан, у спорт билан шуғуллана олмайди, шунингдек, ташқи кўриниши туфайли кўпчилик уни масхара қилади. Аммо у тушкунликка тушмайди. Ҳозирда у велосипед заводида механик бўлиб ишламоқда. Кумарнинг сўзларига кўра, унинг ҳамкасблари уни ҳурмат қилишади ва унинг ўзига хос хусусияти устидан кулишмайди, деб ёзади Daily Mail.


 

2
2 баҳолар

изоҳлар йўқ. биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Email манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий бандлар * (юлдузча) билан белгиланган