Google-харитадан топилган 10 та қизиқарли жойлар


Кундалик ҳаётимизни навигатор ва харита иловаларисиз тасаввур қилиш қийин бўлиб бормоқда. Ҳаттоки, ўзимиз истиқомат қилаётган шахримиздаги керакли манзилни бир зумда топиб олиб, бир қанча вақтимизни тежашимиз мумкин. Лекин бир шинаванда одам ундан фойдаланишда янада ўзгача йўлни топди.

Уилям исми геолог йигит Google харитадан фойдаланишда, сайёрамиздаги камдан-кам одам кўрадиган энг қизиқарли ва ноодатий жойларни топади. Ўз топилмаларини у Imgur расм улашувчи сервисдаги аккаунтида баҳам кўрди. Қуйида шу каби суръатларнинг 10 таси келтирилган.

1. Бу шубҳали жой ҳақида ҳеч нарса топа олмадим. Намибе (Ангола)га яқин жойлашган улкан манзилгоҳ
2. Ажойиб айланасимон тўлқинлар
 3. Тибет атрофида ёз ва қишда шундай кўринишга келиб қолган кўлнинг тасвири
4. Абстракт картинадек тус олган манзара. Аввалига мен буни қандайдир археологик қазилма деб ўйладим. Аммо ундай эмас экан. Бу чуқурлардан эскича усулда туз қазиб олинади.
5. Бельгиядаги сув омбори. Ҳеч қачон бундай саккиз бурчакли шаклдаги сунъий иншоотни кўрмагандим. Нимага айнан шундай?
 6. Мэн штатидаги қирғоқ бўйига яқин жойлашган шахсий орол. Кўприкнинг дарвозаси бор ва уй ҳам кемалар қатновига қаратилиб қурилган. Мен бу манзарадан бир бокал вино билан кун бўйи кузатиб завқ олишга тайёр эдим…
7. Бу ерда эса метеоритдан пайдо бўлган кратер
 8. Қидирув жараёнида қалъаларни топишни ёқтираман. Уларни топиш осон, айниқса юлдуз шаклдагисини. Яна улар шаҳар марказида бўлса.
9. Нью-Мексико томонларда лава қолдиқларини қидираётиб, бир қанча ядровий бомбаларнинг синовлари акс эткан хариталарга кўзим тушиб қолди. Бу айнан уша бўлиши керак.
10. Менимча, бу Мисрдаги кўмир электростанцияси. Бироз ёқимсиз кўринаркан.


 

2
2 баҳолар

изоҳлар йўқ. биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Email манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий бандлар * (юлдузча) билан белгиланган