Ўспирин Minecraft ичида Minecraft, унинг ичида яна Minecraft, унинг ичида яна Minecraft ўйинини ўйнади


ФОТО: MINECRAFT

Minecraft ўйинининг ашаддий мухлислари қачонки янги фикрга дуч келганда, уйлаб ўтирмай уни ўйинда синаб кўришга киришади. Ана шундай ташаббус билан, DeltaTwoForce ники остидаги фойдаланувчи ўзининг ноёб ғоясини исботлашга бел боғлади. У ўйин ичида ўйин, уни ичида яна ўйин ва унинг ичида ҳам яна ўша Minecraft, жами 4 маротаба киришга муваффақ бўлган. Улашилган видео эгаси юқоридаги ҳолатда уйин кодини ўзгартириб, тасвирни бошқа серверга узатишда бирдан ортиқ клиенлар циклини пайдо қилганини тан олди.

Томошабинлар натижадан ҳайратланган ҳолда, уларни кўпроқ ушбу фойдаланувчининг компьютери ташвишга солди ва у ерда шундай изоҳларни учратиш мумкин:

 «Аслида бу жуда ўзгача. Гаров уйнайман, сенинг компьютеринг тамом бўлди!»

«Ўйлайманки, сенинг компьютерингни қизиб кетганидан ер юзидаги ҳарорат 2 градусга кўтарилди. »

«Жуда кулгили, бу худди PowerPointда бўлаётган тақдимотга ўхшайди. Ишқилиб компютер жойидами? Эхтиёт бўл!»

«Сен бу ишинг учун бечора компьютерингдан узр сўрашинг керак.»


 

2
2 баҳолар

изоҳлар йўқ. биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Email манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий бандлар * (юлдузча) билан белгиланган