Биологлар махсус мосламалар ёрдамисиз ҳам тунда кўриш имконини берувчи технологияни яратишди


Одамзотнинг тунги кўриш қобилияти реалликка айланиши мумкин. Тадқиқотчилар фоторецепторларни модификация қила олувчи ва кенг спектрда кўриш имкониятини берувчи махсус нанозаррачани яратишди. Аммо бундай янгилик кўпчилик наздида экстримал воситадек кўриниши мумкин.

ФОТО: 4PDA

Массачусетс тиббёт университетининг олимлари  кўздаги фоторецепторларни нанозаррачалар орқали модификация қилиш усулини таклиф этишди. Лаборатория сичқонларида ўтказилган тадқиқотда, уларнинг кўзига шприц орқали маҳсус препарат юборилган. Препарат таркибига кирувчи ноёб турдаги икки элемент: эрбий ва иттербий зарраларини қабул қилан сичқонлар, инфрақизил спектрдаги жисмларни ажратишни ўрганган. Бу моддалар инфрақизил диапазон рангларини, инсон кўзи кўра оладиган яшил рангга конвертация қилиш хусусиятига эга. Мазкур турдаги заррачаларни фоторецепторларга юборилиши, номаълум диапазондаги рангларни кўриш имкониятини яратади.

Тадқиқотни ўтказиш учун, олимлар, остида сув бўлган бир нечта кўприксиз йўлакдан иборат лабиринт ясаганлар. Фақат бир йўлакка ўтиш учун кўприк қўйилган ва ушбу йўлак яшил рангга бўялган. Аввалига сичқонлар яшил туннелдаги энг қисқа йўл бўйлаб ҳаракатланишга ўргатилган. Сўнгра худди шундай лабиринтнинг аналоги яратилиб, яшил ўрнига инфрақизил рангга ўзгартирилган. Махсус препаратни қабул қилган кемирувчилар, ҳеч қандай қийинчиликсиз лабиринтдан ўта олишган.

Юқоридаги эксперимент эффекти ўн кун давомида сақланиб қолади. Муаммонинг асосий жиҳати шуки, нанозаррачаларни айнан кўз структурасига юбориш лозим. Шу сабабли, айни турдаги контакт линзаларни яқин орада кўрмаслигимиз мумкин.


 

3
3 баҳолар

изоҳлар йўқ. биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Email манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий бандлар * (юлдузча) билан белгиланган