ХКСда юқори тезликдаги янги авлод интернет тармоғи пайдо бўлди


NASA космик агентлиги ХКС (Халқаро космик станция) ўртасидаги интернет алоқасини такомиллаштириш ишлари муваффақиятли якунланганлиги ҳақида маълум қилди. Эндиликда тақдиқотчилар ва ХКС экипажи орасида юқори тезликдаги, ерликларда мавжуд бўлмаган юқори тезликда алоқа алмашиш имкониятига эга бўлди.

INTERNATIONAL SPACE STATION ISS

Халқаро космик станциядан маълумот узатишда кўприк бўлиб хизмат қилувчи сунъий йўлдошлар билан алоқа ўрнатадиган ер усти антенналари ёрдам беради. Сунъий йўлдошларни юқори орбитага жойлаштириш орқали сигнални 1 секунд кечикиш билан етиб келишига эришилди. Ердаги станцияларининг модификация қилиниши сабабли, тезлик 600 Мбит/секундгача ортди. ХКСдаги процессорлар янгиланди ва ўзаро алоқа сифати янада яхшиланди. Бу каби “апгрейд”нинг афзаллиги, реал вақт давомида 40 дан ортиқ тақдиқот миссияларининг маълумотлари билан алмашишни қўллаб қувватлашидадир.

Юқори тезликдаги интернетнинг асосий вазифаси, ХКС билан доимий алоқада бўлиш ўлароқ, рақамли маълумотлар ва космик миссиялар давомида аниқланган сигналларни ерга йўналтиришдан иборат. Бошқа жиҳатдан эса, астронавтлар бундан олдин катта ҳажмдаги маълумотлар ва юқори сифатдаги фото ва видео материалларни жўнатишда муаммога дуч келишаётган эди.


 

изоҳлар йўқ. биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Email манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий бандлар * (юлдузча) билан белгиланган