YouTube 100 миллион обуначига эга бўлган канал эгаларига янги мукофот жорий қилди


YouTube видеохостинг сервиси эндиликда обуначилари сони 100 миллионлик нуқтани босиб ўтган канал эгаларига ўзининг янги мукофот “белги”сини тақдим этди. Бу янгилик сайтнинг твиттердаги расмий саҳифасида пайдо бўлди.

Мазкур белги биринчилардан бўлиб, керакли миқдордаги обуначиларни йиғишга эриша олган швед блогери Феликс Чельберг (PewDiePie) ва T-Series номли ҳинд мусиқавий каналига насиб этган.

Икки етакчи каналлар орасидаги “уруш” 2018 йилнинг август ойида бошланади. Блогер ўзиннинг шоусига дунёга таниқли тадбиркор Илон Маскни чақиради ва ҳар қандай йўл билан эътибор тортишга уринади. 21 март куни T-Series биринчи марта шведни ортда қолдиради ва шундан буён улар ауитория учун курашиб келишмоқда. Лекин барибир етакчилик ҳамон ҳинд каналида қолмоқда.

Кураш бошланишидан олдин PewDiePie ўзининг рақобатчиси манзилига қарата иккита: «Bitch Lasagna» ва «Congratulations» номли саркастик қўшиқлар ёзган эди.

Яқинда машҳур YouTube-блогер Феликс Чельберг турмуш қургани ҳақида хабар берилган эди. Тўй маросими 19 август куни Лондоннинг Кью номли Қироллик боғида бўлиб ўтди.


 

3
3 баҳолар

изоҳлар йўқ. биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Email манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий бандлар * (юлдузча) билан белгиланган