Instagram: Хабиб Нурмагомедов машҳурлик бўйича энг етакчи блогердан ўзиб кетди


Ҳонанда Ольга Бузова Россиядаги энг машҳур Instagram-блогери деган номдан қуруқ қолди. Уни россиялик аралаш жанг санъати жангчиси Хабиб Нурмагомедов ортда қолдирди.

Ҳозирги кунда Бузованинг Instagram саҳифасида 16,32 миллион обуначиси бўлса, Хабибда 16,34 миллионта муҳлисни кўриш мумкин. Ҳонанда айни ҳолатида ўз саҳифасига 12 мингтадан ортиқ постлар юклаган. Хабибнинг аккаунтида эса 3,5 мингта пост жойланган.

Нурмагомедовнинг обуначилари сони, унинг энг сўнгги, UFC енгил вазндаги чемпионлик титули жангида америкалик Дастин Порье устидан эришган ғалабасидан кейин кескин ортиб кетган.


 

изоҳлар йўқ. биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Email манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий бандлар * (юлдузча) билан белгиланган