«Биз бу дунёга шунчаки келмаганмиз». Жасоратли аёл иродаси


Эми Брукс бу ёруғ дунёни қўз очиб кўриши билан, ўз ота-онаси томонидан ташлаб кетилади. Улар қўл ва оёқсиз туғилган фарзандидан ўша заҳотиёқ воз кечишади.

ФОТО: ФЕЙСБУК

Даҳшатга тушган ота-она, ушбу воқеадан карахт ҳолатда ҳатто шифокорлардан қизини нима қилиб бўлса ҳам яшамаслигини илтимос қилишади. Уни алоҳида палатага жойлаб, озиқлантирмаслик таклифи берилади. Яратганнинг инояти билан, қизнинг бахтига уни асраб олишга рози бўлган оила пайдо бўлди. Шифокорлар қизалоқни ҳеч қачон тўлиқ жисмоний имкониятларга эга бўлмаслигини айтган бўлсада, бу сўзлар янги оилага қизни ўз бағрига олиши учун тўсиқ бўла олмади.

Эми ёшлик давридан бошлаб юқсак ирода ва қатъият, ҳеч қандай ўзгалар ёрдамисиз мустақил ҳаракат қилиши билан ота-онасини лол қолдиради. Ҳозирда 37 ёшни қаршилаган Эмининг жисмоний камчиликларга эга бўлишига қарамасдан тикувчилик қилиш, таом тайёрлаш, машина ҳайдаш ва ўзини бутунлай эплай олиш қобилияти кишини ҳайратлантиради.

Аёл қўл ва оёқлар бажарадиган қундалик ишларни ҳар бир тана қисми билан бажаришга ўрганган. Оғиз, яноқлар шу ўринда катта ёрдамчи бўлган елкалари унинг асосий муваффақиятлари сабабчисидир.

У ҳамиша ўзиниг эътиборини фақат ижобий нарсаларга қаратиб, умидсизликдан анча йироқ юради. Унинг автобиографияси АҚШда бестселлер даражасига чиққан. “Бу ҳаётда ҳар биримизнинг ўз ўрнимиз бор, биз шунчаки бу дунёга келмаганмиз”, деган сўзлари билан тушкун ва умидсиз инсонларга катта куч бериб туриши, тақсинга лойиқ жасоратнинг бир кўринишидир.

Питсбурглик бу аёлнинг сўзларига кўра, ўзининг энг катта ютуғи деб, у тикиш маҳоратини эгаллаганини ифтиҳор билан айтади. Эми сумкачалар тикиб, уларни интернет орқали сотади. Шу билан биргаликда, унинг YouTube канали орқали ўз муҳлисларига “Ҳаёт сабоқлари”ни тақдим қилиб боради.

ФОТО: ФЕЙСБУК

Интернетда тикув машинаси билан моҳирона бажаратган ишлари, ошхонада тайёрлайдиган таомлари ва макияж қилиш кўникмалари намойиш қилинади. У оддий инсонлар бажарадиган ишларнинг ҳаммасини қила олади.

Ғамхўр она – Джанет хоним қизидан бу каби мустақилликни бутунлай кутмаганди. Эмининг ота-онаси қизининг ҳаётини қулайлаштириш ва унинг кўнгли ҳеч қачон ўксимаслигини хоҳлаб, қўлларидан келган ёрдамни аямасликка ҳаракат қилганлар. Ота-онанинг қизига бўлган чексиз меҳри, дунёни тўлдиришга қодир эди. Бугун Эми дунёда машҳур шахслар орасида. Унинг биологик ота-онаси эса қандай хазинадан воз кечканлигини кўриб, пушаймон бўлишдан ўзга чораси қолмайди.


 

2
2 баҳолар

изоҳлар йўқ. биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Email манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий бандлар * (юлдузча) билан белгиланган