Xiaomiдан янгилик: $70га автомобиллар учун проекциялик дисплей


Xiaomi компанияси ўзининг краудфандингдан тушган инвестициясидан сўнг, ҳайдовчиларга мўлжалланган борт компьютерини иақдим этди. Янги турдаги девайснинг афзаллиги шундаки, у оддий дисплей ўрнига проектор билан жиҳозланган. Гаджет Bluetooth орқали уланиб, кўп турдаги автомобиллар билан мос тушади.

ФОТО: XIAOMI

Компания мутасаддиларининг таъкидлашича, Car Robot Smart HUD 90% ҳолатда замонавий машиналар билан “тил” топиша олади. Гаджет ҳайдовчини ҳаракат пайтида ортиқча эътиборини тортмаслик мақсадида содда ва япалоқ қилиб ишланган. Тезлик, ҳаракат давомийлиги вақти, ёқилғи миқдори ва бошқа маълумотлар, машининг олд ойнасида акс этиб туради.

ФОТО: XIAOMI

Қурилманинг яратилиш жараёнида Xiaomi муҳандислари ультрақизил нурлар таъсирига учрамайдиган проекцион механизм ишлаб чиқишди. Бу эса тасвирни кечаю кундуз бир хилда тиниқ кўринишини таъминлайди.


Тасвир ёрқинлиги атрофдаги ҳолатга қараб автоматик тарзда созланади. Хоҳишингизга қараб, уни ускунадаги тугмалар орқали бажаришингиз ҳам мумкин. Автомобильнинг ички компьютери билан OBD протоколи орқали алоқа боғланади. Bluetooth 4.0 версиясини қўллаб қувватловчи электрон калит ускуна билан бирга тақдим этилади. Бундан ташқари, автомобилни смартфонингиз орқали диагностика қилиш имконияти мавжуд.

Хитойда Car Robot Smart HUDни 70 долларга харид қилишингиз мумкин.


 

3
3 баҳолар

изоҳлар йўқ. биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Email манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий бандлар * (юлдузча) билан белгиланган