Нафас кучи: руслар бутилкани оғзи билан синдиришди.


Американинг кўнгилочар платформаси бўлмиш Reddit ижтимоий хабарлар сайтига русий забон йигитларнинг шиша бутилкасини синдиришлари акс этган видеоролик жойлаштирилди. Аммо шиша идишлар ақлга сиғмас даражадаги усул билан – оғиз орқали синдирилган. Видеоролик қаҳрамонлари бутилкани бир неча маротаба пуфлайди ва у бўлакларга парчаланиб кетади.

ФОТО: REDDIT

Видеодан шуни англаш мумкинки, бу жараён қандайдир байрам тадбирида содир бўлмоқда. Эркаклар меҳмонларни ўз фокуслари билан лол қолдириш мақсадида саҳна ўртасига чиқишган. Платформанинг шарҳловчилари бу шиша бутилка бундай синиши мумкин эмаслигини ёзишган:

“Менимча, у оғзидан ниманидир чиқариб синдиряпти шекилли?

Йўқ, иккинчи эркакнинг оғзида нимадир бор, бу аниқ. Агарда эътибор бесангиз, у тишлари орасидан гапиряпти ва бу билан ўша оғзидаги нарсани беркитяпти. Бу эҳтимолий нарса металл буюм ва у шишанинг остига тегиб синдириб юборди.

Тармоқ фойдаланувчилари яна таҳмин қилишиб, “бутилка ҳақиқий эмас ва уни олдиндан шикаст етказиб тайёрлаб қўйишган”, дейишмоқда. Бошқа бирлари эса, фокусни сирига ҳатто қизиқиш ҳам билдирмай ушбу шарҳни қолдирган:

“Яна бир ҳаққоний жавоб бу – Россия.


 

изоҳлар йўқ. биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Email манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий бандлар * (юлдузча) билан белгиланган