13 йил аввал ажратилган сиам эгизаклари ҳозир қандай кўринишга эга?


Бу воқеа содир бўлганига 10 йилдан зиёд вақт ўтди. Эгизаклар Изабель ва Эбби Карлсен қорин ва кўкрак соҳаси қўшилган ҳолда дунёга келишди. Уларда иккиси учун умумий жигар ва ички органлари бир-бирига жуда боғлиқ бўлган. Миннесота штатининг Майо клиникасидаги жарроҳлар, эгизакларнинг ота-онасига уларни ажратиш бўйича операция ўтказишни таклиф этишади.

Бундай қарорни қабул қилиш осон иш эмасди. Статистикага кўра, бу турдаги операцияларнинг 60% натижаси фожеали якун топар экан.

2006 йилнинг 12 майида эгизаклар 17 та жарроҳдан иборат тиббий гуруҳ аъзолари томонидан 12 соат давом этган жарроҳлик операциясини бошдан кечиришди. Уларнинг сўзларига кўра, жигарни иккига ажратиш қисми ҳаммасидан ҳам энг қийини бўлган. Операция муваффақиятли якунланиб, қизлар омон қолишди. Опа-сингиллар операциядан сўнг, дастлабки ярим йилни шифохонада ўтказишди.

Орадан шунча вақт ўтиб, Изабель ва Эбби чақалоқлик давридаги суръатларига назар солган ҳолда, бу айнан уларнинг ўзлари эканлигига ишонгиси келмаяпти. Улар айни дамда гимнастика билан шуғулланишади. Мулоқотга киришимли қизлар мактабда таълим олишади.

Уларнинг ҳаёти ҳақидаги қисқа видеони томоша қилишингиз мумкин.


 

изоҳлар йўқ. биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Email манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий бандлар * (юлдузча) билан белгиланган