Бадавлат болалар Instagramда фото эълон учун минглаб долларлар сарфлашмоқда (фото)



Инстаграм ижтимоий тармоғида GOLDEN PRICE TAG (олтин ёрлиқ) номли профиль пайдо бўлди. Ушбу профильда фойдаланувчиларнинг суръатлари маълум бир пул маблағи эвазига жойлаштирилади. Нархлар эса 1000 доллардан бошланади, деб хабар бермоқда Mashable.

Нашрнинг ёзишича, агарда сиз 1000 доллар (ёки кўпроқ) тўласангиз, профильга сизнинг суръатингизни жойланиб, унинг остига ушбу фото учун қанча сарф қилганингиз ёзиб қўйилади. Фойдаланувчилардан бири спорт машинасида тушган мобил фотоси учун 3000 доллар тўлашга рози бўлган.

СКРИНШОТ: GOLDEN PRICE TAG

Аниқланишича, сайтнинг яратувчиси Леонард Вайнсток бу ғояни ўзининг шахсий лойиҳаси сифатида бошлаган. 20 ёшли йигитча утган йил мобайнида кодларни ўрганди ва Golden Price Tag сайтини ўзининг кўникмаларини шакллантириш мақсадида такшил этди.

Бу лойиҳадан яшҳи натижаларни таҳмини қилган Леонард Берлиндаги дўстларига таклиф юборган. Бошланғич нархи 1000 доллар бўлган хизмат туридан фойдаланишга ким журъат эта олишинни синаб кўрган. Бироқ айримлар буни жиддий қабул қилишди.

PetaPixel фотоблоги мазкур ғояни қонуний деб топиши билан, профильнинг машҳурлиги ортиб борди. Ҳозирда профильда 4 мингтадан ортиқ обуначилар мавжуд.

Шахсан Леониднинг ўзи Golden Price Tag умуман машхур бўлмаганидан кўра яҳшироқ деб ҳисобламоқда. Сабаби профильдаги лайклар сони унчалик кўп эмас.

У ишлаб топган 7500 долларини нима қилиши ҳеч кимга маълум эмас.


 

2
2 баҳолар

изоҳлар йўқ. биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Email манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий бандлар * (юлдузча) билан белгиланган