Бизнесмен ҳамқишлоқларига 278 та уй совға қилди ва бу унга қимматга тушди


Хитойда жуда кўплаб қизиқ воқеалар содир бўлади: бу менталитетми ёки ҳақиқатни ғайриоддий ҳолда қабул қилишми, тушунарсиз. Фақат шу мамлакатда миллионерлар жонажон қишлоғи ҳақида қайғуриб, ёшликдан бирга вояга ётган одамларига янгидан-янги уйлар ҳадя қилишса керак. Қуйида шундай воқеага ўҳшаш ҳолат акс эгган видеони томоша қилишингиз мумкин. Аммо бу ғамхғўрлик, миллионерга “қимматга” тушгани ачинарли.

Кўпинча ўзининг меҳнати билан юқори марраларга эришиб, моддий ҳолатини анча яхшилаб олган омадли кишилар, шунчаки ғамхўрлик ва меҳр таратиш йўлида ўзгаларга ёрдам қўлини чўзади. Кўзга кўринган йирик корпорацияларнинг раҳбарларидан бири ҳам, ўз ҳамқишлоқлари учун уй-жой масаласида кўмак беришни ният қилган эди. Бу шунчаки ёрдам бўлмай, эски қишлоқнинг ёнида барбо этиладиган янги қишлоқ проекти бўлди.

ФОТО: TRAVELASK

Оддий хитой деҳқонининг ҳаёти ҳавас қилар даражада эмас албатта. Одатда улар авлоддан авлодга ўтиб келаётган уйларда истиқомат қилишади. Жуда кам ҳолатларда билим эгаллашади ва эртаю кеч уй ва дала ишлари билан машғул бўлади. Уларнинг кўпчилиги фарзандини бу ердан олисроққа кетиб, билим олишини орзу қилади. Ана шундай тасодиф ўша қишлоқда улғайган бир миллионерга омад олиб келди. У қишлоғига ақл бовар қилмас даражадаги ҳашаматли виллалар совға қилишга қарор қилди. Уйларнинг иккита ваннахонаси, ётоқхонаси ва гаражи ҳам мавжуд.

Лойиҳа ҳажм жиҳатдан катта куч ва вақтни талаб этди. Уйлар қурилиши якунлангунга қадар, қишлоқ аҳолиси яна ортади ва сахий бизнесмен қўшимчасига яна 70 та уй қурдиради. Лекин кейинчалик бу қилган яхшилигидан афсусланди. Одамлар орасида ўзаро норозилик бошланиб, бу уйлар айнан қайси бир оилаларга тақсимланиши муаммоси вужудга келди. Бундан ташқари, аҳоли тадбиркордан яна янги уйлар талаб қилишни бошлади. Бунга сабаб уларнинг оиласи кенгайиб, кимдур уйланган ва яна кимлардир турмушга чиққани важ қилинди. Қишлоқдан кетиб қолган одамлар қайтиб келишди ва бу имкониятдан қуруқ қолмаслик учун улар ҳам даъвогарлик қила бошлади. Бу каби буюк сахийликнинг оқибати нима билан якун топганига қуйидаги видео ижодкорлари жавоб беришади.


 

2
2 баҳолар

изоҳлар йўқ. биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Email манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий бандлар * (юлдузча) билан белгиланган