Google Playда Xiaomiдан янги қулай илова пайдо бўлди


Xiaomi компанияси ўз смартфонларини “тоза” Android One платформасида ишлаб чиқаришни йўлга қўйганидан сўнг, илгари фақат MIUI прошивкасидаги смартфонларда мавжуд бўлган иловаларни Google Playда тақлим қила бошлади.

СКРИНШОТ: GOOGLE PLAY

Навбатдаги янгилик, Android эгаларинг смартфонларидаги “чиқинди” файлларни ўчириш ва ички хотирани енгиллаштириш учун зарур бўлган дастур.

Cleaner Lite деб аталувчи илова, MIUI қобиғида ишловчи Redmi ҳамда Xiaomi смартфонлари соҳибларига яхши таниш. Эндиликда уни хоҳлаган фойдаланувчи бепул юклаб олиши мумкин.

Махсус илова хотирани универсал тозалашдаги хизматни биргина тугмани босиш орқали бажаради. Cleaner Lite кешдаги файллар, эскирган ва ишлатилмаётган иловалар ҳамда APK файлларни анализ қилади. Дастурий таъминотда ҳеч қандай реклама мавжуд эмас.

Cleaner Lite иловасини мана бу ҳавола орқали Google Play’дан юклаб олишингиз мумкин.


 

изоҳлар йўқ. биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Email манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий бандлар * (юлдузча) билан белгиланган