Энг қиммат iPhone 11 Pro Max қайси давлатда сотилиши маълум қилинди


Apple смартфонлари ҳеч қачон бюджет сериядаги девайс ҳисобланмаган ва бу йилда ҳам корпорация катта маррани мўлжал қилган кўринади. PhoneArena сайти янги турдаги флагманларнинг нарх-навоси юзасидан бир қатор давлатлар орасида таққослов ўтказди. Шу кунгача сотилаёган “тўнғич” iPhone смартфонларинг рекорд даражадаги суммаси, айни дамда Россияда эканлиги аниқланди.

ФОТО: PHONEARENA

Энг сўнгги iPhone Pro Maxнинг 512 гб хотирали версияси нарх жиҳатдан ҳатто АҚШдан “ўзиб” кетган. Бу смартфонни қўшма штатларда 1500 долларга харид қилиш мумкин. Россиялик ихлосмандларга эса девайснинг расмий нархи 131 990 рубль ёки 2060 доллар атрофида белгиланган. Таққослаш учун Хитой бозорида мазкур флагманни  1794 долларга топиш мумкин. 

iPhone 11 64 ГБ версияси 59 990 рубль, яъни таҳминан $933. Энг қиммат нарх Норвегияда – $947. Бу қурилма сигза Японияда анча арзонга учраши мумкин. Кун чиқар мамлакатдаги нарх 692 доларни ташкил қилади.

Янги смартфонларнинг сотуви 20 сентябрдан бошланади.


 

2
2 баҳолар

1 та изоҳ

Email манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий бандлар * (юлдузча) билан белгиланган