Видео: 490 км/соат тезликда юриш машина ичидан қандай кўринади?


Француз гиперкари Bugatti Chiron 490,47 км/соат тезликка эришиб, янги рекорд ўрнатди. Эришилган ютуқ TUV – немис экспертлар ташкилоти томонидан қайд этилган. Аввалги рекордлар Hennessey ва Koenigsegg компанияларига теглиши эди. Скептиклар нюанс топишга улгуришиб, рекордни асл сериядаги Bugatti Chiron забт этмаганини таъкидлашди.

Ҳақиқатдан ҳам, тест драйвда Bugattiнинг Michelin ва Dallara компаниялари ҳамкорлигида кучайтирилган русуми иштирок этди. Автомашинанинг ҳавога қаршилигини камайтириш мақсадида 25 сантиметрга узайтириб, орқа қисмини кенгайтиришди.

Гиперкарнинг салонидан йўловчилар ўриндиқлари олиб ташланган ва хавфсизлик қобиғи ўрнатилган. Ундаги 8-литрли W16 двигатели 1600 от кучига эга. Серияли нусхаларда эса 1500 талик мотор ўрнатилади.


 

2
2 баҳолар

изоҳлар йўқ. биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Email манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий бандлар * (юлдузча) билан белгиланган