Facebook “Portal” деб номланган видеомулоқот қурилмаларининг янги турдаги моделларини тақдим қилди


Facebook ижтимоий тармоғи яратувчиси Марк Цукерберг ўзининг аккаунтида Portal деб номланган девайсларни тақдим этди. Унинг маълум қилишича, компания уч турдаги қурилма: янги Portal, ингичка ҳошияли дизайндаги Portal Mini ва телевизорингизни видеоқўнғироқ воситасига айлантирувчи Portal TV ускуналарини тақдим қилмоқда. Portal видеомулоқот девайслари оммага ҳавола этилганидан бошлаб, кўпчилик фойдаланувчиларга қулайлик яратган.

We've designed three new Portal devices: the new Portal and Portal Mini with a thin photo frame design, and Portal TV,…

Опубліковано Mark Zuckerberg Середа, 18 вересня 2019 р.

Бундан ташқари, постда WhatsApp мессенжерига ҳам бундан буён видеоқўнғироқ имконияти функциясини жорий қилиш келтириб ўтилган. Ушбу функция узоқ кутилган жараёнлардан бири эди. Видеомулоқот жараёни шифрланган ва мутлақо хавфсиз тарзда ташкил этилиб, дўстларингиз Portal ускунасига эгалик қилмаган тақдирда ҳам сиз билан мароқли мулоқотни давом эттира олади.

Мазкур қурилма кейинги ойдан харидорлар ҳукмига ҳавола этилиши режалаштирилган.

Маълумот ўрнида, Facebook томонидан ишлаб чиқарилаётган Android операцион тизимида ишловчи Portal видеомулоқот гаджетлари ўтган йилнинг ноябрь ойида эълон қилинган эди.


 

изоҳлар йўқ. биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Email манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий бандлар * (юлдузча) билан белгиланган