БМТ: Дунё мигрантларининг сони 272 миллионтага етди


БМТ иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаментининг етказган хабарномасига кўра, шу йилда халқаро мигрантлар сони 51 млн.тага кўпайиб, 272 миллионтани ташкил қилган.

Ҳозирда мигрантлар ер юзи аҳолисининг 3,5 % қисмини ташкил қилмоқда.

ИЛЛЮСТРАТИВ ФОТО: RG.RU

Янги ҳисоботда таъкидланишича, мигрантлар қочоқлардан фарқли ўлароқ, ўзга давлатларга хавф-хатар сабабли эмас, балки ҳаётларини яхшилаш, яхши иш топиш ва таълим олиш мақсадида кетишмоқда. Улар давлат иқтисодиётига салмоқли ҳисса қўшсада, ўзлари ёрдам ва ҳимояга муҳтожлар.

51 миллион мигрантни ўз бағрига олган АҚШ доимо ўзгалар назарида жозибали кўринади. Иккинчи ва учинчи ўринларни 19 млн кўрсаткич билан Германия ва Саудия Арабистони эгаллаган. Россия тўртинчи ўринда: 12 млн халқаро мигрантлар. Бешинчи ўринда 10 миллионта мусофирлари бор Буюк Британия бўлса, Канада, Франция ва Австралия давлатларида бу рақамлар 8 миллионга тенгдир. Олти миллионлик муҳожирлар истиқомат қилаёнтан сўннги ўрин Италияга насиб этди.

Барча мигрантларнинг 48 фоизи аёллар ва қизлар. 20 ёшгача бўлган йигитлар – 14 фоизни ташкил қилади. 74% мигрантлар 20 ёшдан 64 ёшгача бўлган меҳнатга лаёқатлилар ҳисобланади.


 

2
2 баҳолар

изоҳлар йўқ. биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Email манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий бандлар * (юлдузча) билан белгиланган