Дастурчи, табиий офат содир бўлганда ишлатиш мумкин бўлган операцион тизимни яратди


Дастурчи Вирджил Дюпра Collapse ОС деб номланган янги операцион тизимни тақдим этди. Кўплаб турдаги замонавий аналогларидан фарқли ўлароқ, янги тизим ўзининг интерфейси ва дизайни билан мақтана олмайди, аммо у ҳеч қандай қурилмага муҳтож эмас ва муаллифнинг сўзларига кўра, операцион тизим Апокалипсис ҳолати учун яратилган.

Дастурчининг сўзларига кўра, глобал фалокат юзага келганда, барча замонавий электроника ва кучли компьютерлар йўқ бўлиб кетади. Бироқ етарлича маълумотга эга бўлган одамлар компьютерни нолдан қуриш орқали ўзларининг шахсий жихозларини яратишлари мумкин. Тизим талаблари нуқтаи назаридан, Collapse ОС жуда содда тузилган. Тизимнинг ишлаш алгоритми тўлиқ индивидуал йиғишни назарда тутади ва унинг таркибий қисмлари сифатида сиз апокалиптик ахлатхонадан топилган қисмлардан фойдаланишингиз мумкин.

Collapse ОСни ишга тушириш учун доимий хотирада атиги 8 Кб, тезкор хотирада 56 Кб бўш жой бўлиши етарли. Бундай компьютерга албатта Fallout каби ўйинларни ўрната олмайсиз. Шунга қарамасдан, матнли ҳужжатларни ўзгартириш ва ассемблер тилидаги файлларни кенг спектрда микроназоратчи қурилмалар ва процессорларга компиляция қилиш имкониятларига эга. Бундан ташқари кенг хотирага эга бўлиши ҳам таъкидланиб ўтилган.

Дупрининг сўзларига кўра, инсоният том маънода омон қолиши керак бўлган вазиятда бундай операцион тизимга эҳтиёж ниҳоятда катта бўлади. Операцион тизим тақдим қилиниши муносабати билан, ишлаб чиқарувчи уни интернет тармоғига бепул юклаб олиш учун жойлаштирди.


 

2
2 баҳолар

изоҳлар йўқ. биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Email манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий бандлар * (юлдузча) билан белгиланган