Футбол: Мусулмон ва христианлар ўртасидаги ҳамжиҳатлик миллионлаб инсонларни ҳайратга солди (видео)


Аёллар ўртасида бўлиб ўтган футбол ўйинидаги таъсирли ҳолат ижтимоий тармоқларда миллионлаб фойдаланувчиларнинг эътиборини тортди.

WAFF аёллар ўртасидаги футбол чемпионати доирасида “Араб православ клуби” ҳамда Иорданиянинг “Шабаб ал-Ордон” жамоалари ўртасида ўйин бўлиб ўтди.

Ўйин қизғин кечаётган бир пайтда, футболчилардан бири ўзининг ҳижоби ечилиб қолганини пайқаб қолган ва ўйинни тўхтатиб, эгилган ҳолда сочларини беркитишга ҳаракат қилган. Айни дамда қулай вазиятдан фойдаланиш ўрнига, рақиб жамоа аъзолари қиз томонга келишиб, томошабинлар муслиманинг сочларини кўрмаслиги учун унинг атрофини ўраб олишган. Бу хақда IslamNews маълум қилмоқда.

Ўйинчилар ҳалқа шаклида қуршаб олганидан фойдаланиб, футболчи қиз рўмолини ўраб олишга муваффақ бўлган ва шу тариқа ўйин яна давом этган.

Футбол майдонидаги жасораткорона ҳаракатлар акс этган видеоролик Twitter таримоғида 4 миллиондан ортиқ томоша қилинган ва ўн мингдан зиёд шарҳлар қолдирилган.



 

4
4 баҳолар

изоҳлар йўқ. биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Email манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий бандлар * (юлдузча) билан белгиланган