Кексалар кўнглига озор етказадиган «фарзандлар»нинг хатолари


Катта ёшдагиларнинг 20 фоизи ҳеч қачон нафақага чиқмайдилар, аммо шунга қарамай, уларнинг 75 фоизида ҳеч бўлмаганда битта сурункали соғлиқ билан боғлиқ камчиликлари мавжуд. Қарияларга, айниқса яқин кишиларимизга ёрдам беришга ошиқиш ҳеч қачон кеч эмас. Ҳатто бир лаҳзалик эътибор ота-оналаримизнинг ҳаётини осонлаштиради. Зеро бизнинг халқимиз ота-онага бўлган ҳурмат ва икромни юксак ифода этади ва улуғ билиб эъзозлайди. Бежизга “Қариси бор уйнинг париси бор” дейилмайди.

Албатта, гуруч кўрмаксиз бўлмаганидек, кўп ҳолларда фарзандларнинг ўз ота-оналарига нисбатан муносабатларини кўриб, одамнинг кўнгли ўксийди.

Биз ота-оналаримиз билан яхши вақт ўтказишни ва уларнинг эҳтиёжларига эътибор беришни истаймиз. Қуйида фарзандлар уларнинг ота-оналарига озор етказадиган 10 та ҳолатларни келтириб ўтдик.

1. Ота-онани менсимаслик

Одатда сизни соғинишади, сизга муҳтож ва сиз билан вақт ўтказишни хоҳлашади. Мободо вазият тақозо этиб, ота-онангизни кексалар уйига олиб борсангиз ва жуда ҳам кам зиёрат қилиб турсангиз, гарчи улар кўп одамлар қуршовида бўлган тақдирда ҳам ўзларини ёлғиз ҳис қилишлари бор гап.

2. Айтиш мумкин бўлмаган гапларни айтиш

ФОТО: DEPOSITPHOTOS.COM  

Ота-оналаримизга айтадиган баъзи оғриқли гаплар:

Нима учун мени дунёга келтирдингиз?

Сиз акамни ёки синглимни кўпроқ севасиз!

Мен сизни ёмон кўраман!

Ўзингизни каттароқ ёшда, вояга етган фарзандингиз билан тасаввур қилинг. Шунга ўхшаш гапларни эшитиш сиз учун нақадар шикастли деб ҳисобланиши мумкинми?

3. Уларнинг соғлиғи ҳақида сўрамаслик

Кексалар ҳар доим ҳам оғриқлардан азият чекаётгани ёки касалликлари ҳақида ошкор қилаверишмайди. Уларнинг ҳол-аҳволларидан бохабар бўлиб туриш, уларни доимий стресс ва ёмон ҳис-туйғулардан халос этади.

4. Моддий томондан ёрдам бермаслик

Бу ота-онангизни янада хурсанд қилиш ва қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган бурч. Албатта, айниқса яқинларидан олис масофаларда яшовчи инсонлар учун ота-онасига маълум миқдорда пул жўнатиш ёки дам олиш масканларига йўлланмалар олиб бериш, уларни ёдида бир умрга қолиб, доимо бу учун фарзандларидан мамнун бўлишларига сабаб бўлади. Афсуски, баъзи вазиятларда бунинг аксига гувоҳ бўлмоқдамиз.

5. Ота-онани ва оилавий тадбирларни эътиборсиз қолдириш

Ҳа, баъзида ота-оналар билан муносабатлар салбий тус олиши мумкин, лекин уларни эътиборсиз қолдириш муаммога ечим емас. Айниқса биз учун муқаддас бўлган оилада. Шу йўл орқали муаммони ҳал қилиш, фарзанднинг ота-онаси олдидаги бурчларига зид эканлигини яна бир бор англаши шарт.

6. Миннатдор бўлмаслик

Ўзимизни ҳаддан ташқари юксак баҳолаб, бошқаларни, шу қаторда ота-оналарни ҳам қадрламаслик гуноҳ ҳисобланади. Уларни меҳрли сўзлар билан хурсанд қилишга ҳаракат қилинг.

7. Ўзингиз ҳақингизда маълумотларни яшириш

Биз ота-онамизнинг фарзандларимиз – албатта, улар биздан хавотирланишади! “Она, бу сизнинг ишингиз эмас” каби сўзларни айтишдан кўра, онанггиз билан бироз суҳбат қўришингиз, уни ҳаётингизда нималар содир бўлаётганидан хотиржам бўлишга ундайди. Тафсилотларни ошкор қилмасдан, бирор нарсани ота-онангиз билан баҳам кўринг. Фақат керакли сўзларни топиб гапиришингиз муаммони ҳал қилиши мумкин.

8. Бирор нарсани такрор айтишда асабийлашиш

© SHUTTERSTOCK.COM  

Баъзи ҳолларда ўз ҳамкасбларимиз ёки бўлмаса чет эллик инсонларга қайсидир гапни такрор ва такрор қайтаришимизга сабримиз етарли. Аммо ота-онага келганда, негадир жиғибийрон бўламиз. Аммо шуни эсда сақламоқ жоизки, улар энди кексалик давридаги одамлар. Улар сиз каби куч-қувват ва ўткир ҳотирага эга эмаслар.

9. Хотираларни сақламаслик

Видеолар, фотосуръатлар ва бошқа ёдгорликлар болалигингиздаги яхши кунларни эслатиши мумкин. Агар сиз бирон бир стол ўйинини ўйнаган бўлсангиз, уни олиб келинг ва ўйнанг! Ота-онангизга ўша буғубор даврларни эслаётганингизни билдириб қўйинг.

10. Уларга кичик боладек муносабатда бўлиш

Улар болалар эмас ва сиздан кўра кўпроқ ҳаётий тажрибага эга. Гарчи улар қексайган бўлсалар ҳам, улар катталардир. Уларга керак бўлгандан ортиқроқ муносабатда бўлманг. Уларга ҳам мустақиллик беринг.

Сизнингча, кекса одамларга етарлича эътибор берилаяптими? Ота-онангиз ва бувиларингиз билан вақт ўтказишни ёқтирасизми?  Ўзингизга савол беринг: Охирги марта қачон биргаликда вақт ўтказдингиз?


 

изоҳлар йўқ. биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Email манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий бандлар * (юлдузча) билан белгиланган