«Юлдузлар жанги 9» кинокартинаси “Қасоскорлар 4″ни ортда қолдирмоқда


“Юлдузлар жанги” фильмининг тўққизинчи эпизоди омма эътиборига чиқарилишидан анча олдин рекорд ўрнатишни бошлади. CNBC’нинг Atom Tickets’даги манбаси статистикаларига асосланиб хабар беришича, филмьнинг барча сеанслардаги чипталари сотувнинг илк соатларидаёқ, “Қасоскорлар 4” филмига қараганда 45 фоизга кўпроқ сотилган.

ФОТО: STAR WARS 9 | WALT DISNEY STUDIOS MOTION / LUCASFILM

Шундай қилиб, янги мутлақ рекорд ўрнатилди. Ижтимоий тармоқларда кўпчилик “Юлдузлар жанги” фильмининг мухлислари, чипталарни олиш имкониятига эга бўлиш учун электрон жадвалда 30 дақиқа ёки ундан кўпроқ вақт кутишларига тўғри келганлигидан шикоят қилишган.

Эътибор бериш жоизки, Марвел комиксларининг экранлаштирилиши ҳафта охиридаги премералар ҳисобида энг яхши ютуқдир. Тўққизинчи қисм ушбу ютуқни яхшилай оладими, йўқми, бу фильм чиқарилиши билан, декабр ойининг иккинчи ярмида маълум бўлади.

“Юлдузлар жанги 9: Коинот саёҳатчисиинг юксалиши” фильмида томошабинлар фильмнинг учинчи қисмидаги қаҳрамонлар ва шунингдек, биринчи ва иккинчи қисмдаги баъзи қаҳрамонларни кўришлари мумкин. Хусусан, филм яратувчилари сўнгги эпизоднинг бош қаҳрамонига айланиши мумкин бўлган император Палпатинани “қайтаришни” режалаштирмоқдалар.


 

2
2 баҳолар

изоҳлар йўқ. биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Email манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий бандлар * (юлдузча) билан белгиланган