Ўзбекистонлик машҳур ринопластик жарроҳ: Нодир Ибатов билан эксклюзив интервью


Ринопластика ҳақида сўз юритганда, бу касб ўта моҳирлик, катта тажриба, профессионал ёндашув ва албатта, замонавий ускуналарнинг ҳамжиҳатлигидан иборат жараён эканлигини тушуниш мумкин. Аммо, жарроҳлик соҳасида ринопластиканинг ўрни қай даражада эканлигидан қанчалик хабардормиз?

Ўз касбининг профессионал “заргари”, ушбу соҳада кўплаб ютуқларга эришган ва янгиликларга интилувчан ёш жарроҳлардан бири Нодир Ибатов, The Mag нашрига берган эксклюзив интервьюси орқали, ўз касбининг тарихи, нимадан руҳланиши ҳамда ринопластика ҳақидаги муҳим фактлар билан бўлишди.

Фактлар:

1. Ринопластика соҳаси 18 асрнинг бошларида Ҳиндистонда пайдо бўлган бўлиб, ҳозирги кунга қадар жадал суръатларда ривожланиб келмоқда.

2. Бу турдаги операцияларда малакали ва ўз ишининг устаси бўлган мутахассис танлаш, асосий ўринда турмоғи шарт. Чунки ринопластика жарроҳликдаги энг мураккаб операциялардан бири ҳисобланади. Тажриба ва уқувнинг етишмаслиги, қалтис натижаларга олиб келиши мумкин.

3. Пластик операциянинг икки тури мавжуд: булар очиқ ва ёпиқ. Биринчиси чандиқ кўринишидаги камчиликлар ва узоқ битувчи жараён билан тафсифланса, кейинги турида буруннинг ички қисмидаги жарроҳлик амалиёти – кам жароҳат билан бирга ҳеч қандай чандиқ қолдирмайди.

4. Инсонда Ринопластик операцияларни суяклар ўсишни тўхтагандан сўнг, таҳминан 15-16 ёшлардан кейин бошлаш мумкин бўлади.

5. Ножўя таъсирлари: нафас йўли ва қон томирлари билан боғлиқ оғир турдаги касалликларнинг юзага келиш эҳтимоли бор.

6. Операциянинг хавфсиз ўтиши, беморни тўлиқ тиббий текширувдан ўтказилиши билан амалга оширилади.   

7. Салбий асоратлар: қон кетиши, аллергик реакция, нафас олиш қийинлашиши ва ташқи деформация.

8. Асл мутахассис танлови ва беморнинг ёш факторлари, операция натижасининг доимий ҳолда ўзгармас ва сифатли бўлишига хизмат қилади.

9.  Ринопластик жарроҳлик хизматларининг нархи 18 000 000 дан 25 000 000 сўмгача баҳоланади.

ФОТО: NODIR IBATOV

Фаолиятимнинг бошланиши

Мен ўз фаолиятимни 2014 йили Москва шахрида бошлаганман. Менинг биринчи устозим, асли Ўзбекистонлик бўлган тиббиёт фанлари доктори, профессор, пластик жарроҳ Салиджанов Анвар Шухратович бўлган. 5 йиллик давр мобайнида, мен бир неча бор Истанбулда ўқув курсларини тамомлаб, ҳусусан, Баку, Ереван, Тбилиси, Санкт-Петербург ва Деҳли шаҳарларида кўплаб фойдали тажриба орттирганман. Фаолиятим бошланган йилнинг 15 август санасида мен ўзимнинг биринчи операциямни мувафақиятли тамомлаганман.

Умидсизликдаги илҳом

Бундан 5 йил илгари мен Тошкент медицина академиясида ишлар эдим. Ўша вақтда бир бемор ўзининг нафас олиш йўлидаги қийинчилик ва бурун суякларининг қийшиқ жойлашгани туфайли менга мурожаат қилди. У мендан септопластика қилишни сўраб, шу билан бир қаторда ринопластикани ҳам бажариш лозимлигини айтди. Лекин, менда бу соҳада қизиқиш йўқлиги сабаб, бу операцияни бемор менинг септопластик жарроҳлик амалиётимдан сўнг бошқа бир мутахассисга қилдирди. Бу вақтда мен операция хонасида бўлмаганим сабабли қатнаша олмадим. Ушбу операциядан бир ҳафта ўтиб ўша бемор гипсини ечгани келганида, натижани кўриб шок ҳолатига тушдим. Чунки унинг бурни аввалгидек кийшиқ ҳолатда эди. Ўша пайтда чуқур умидсизликка тушиб, бу турдаги жарроҳлик операцияларини давлат клиникаларида бажаришнинг имкон бўлмаса, бошқа ҳеч қаердан нажот топиш иложсиз деган ўй-фикр мени кўп вақтгача тарк этмади. Айнан шу ҳолат мени изланиб, чет элда билим олишга ва буни айнан Москвада амалга оширишимда катта туртки бўлган.  

Риносеҳргар

Жарроҳлиқ соҳасида мен фақат ринопластика билан шуғулланаман. Бу соҳа, ҳозирги кунда мени ўзига қаттиқ “боғлаб” қўйган десам адашмайман. Бу шу даражада завқ берадики, мен ҳатто унга “риносеҳргарлик” дея таъриф берганман. 

Ўзимни эса, мижозларимнинг кўринишини ўзгартиришдаги сеҳргарлик яратиш қобилиятим туфайли, риносеҳргар деб атайман.

Ишлаш жараёнида дам оламан. Сабаби бу иш менга завқ бағишлайди. Мен учун эрталаб барвақт туриб, иш хонамга қушдек “учиб” бориш ортиқча қийинчилик туғдирмайди.

ФОТО: NODIRIBATOV / INSTAGRAM

Менинг касбим – юзларга бир хил шаблон асосида ишлов бериш эмас

Афсуски, мен кўпинча суръатда акс этган шаклдаги каби бир хил бўлган кўринишдаги бурунни тўғирлаш ҳақидаги сўровларга дуч келаман. Бундай натижани кутиш нотўри. Бунга сабаб, ҳар бир одамнинг ўз юз тузилиши ва индивидуал жиҳатлари мавжуд. Қошлар, кўзлар, юз шакли – ҳаммаси бир бўлиб асосий ролни ўйнайди. Бундан ташқари, мижоз хоҳлаётган шакл унга мос тушмаслиги ҳам мумкин. Бошланишига мен шу йўлни танлаган эдим. Аммо кейинчалик англаб етдимки, ҳар бир шахсга субектив ва профессионал нуқтаи назардан ёндашув лозим. Менинг энг катта орзуларимдан бири, келажакда бу соҳага ўз ҳиссамни қўшиш.

ФОТО: НОДИР ИБАТОВ

Мен, ринопластика мактабига асос солмоқчиман. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсам, йирик пластик жарроҳлик марказини очишни ният қилганман. Шу соҳага қизиқадиган одамларга ўз тажрибам билан бўлишиш мақсадида уларни ўқитмоқчиман.

Мижозларнинг фикри:

Андриянова Екатерина, 28 ёш

Умуман олганда, мен ўз ташқи кўринишимдан рози эдим. Фақатгина бурним туфайли бироз ҳижолат чекардим. Бу мендаги ирсий мерос эканлигини билганим учун, кўп ҳам нолимас эдим. Доктор Нодир Абуллаевич билан яқинда тасодифан танишиб қолдим. Бир дугонамга бурнини ўзгартиришда шу мутахассис ёрдам берганини билиб, унинг натижасига маҳлиё бўлиб қолдим ва мен ҳам айнан ўша жойга боришни режалаштириб қўйдим. Бундан ҳеч ҳам афсусланмадим. Операция аъло даражада якунланди. Бурнимдаги ҳолат тез муддатда яхшиланди. Доктор мен билан доимий мулоқотда бўлди ва тез фурсатда мен ўз аксимни кўзгуда кўриб қувониб кетдим. Нодир Абдуллаевичга катта рахмат. У Тошкентдаги энг яхши  ринопласт жарроҳ!

Янгиликларни тезкор телеграм каналимизда кузатиб боринг!


 

7
7 баҳолар

изоҳлар йўқ. биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Email манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий бандлар * (юлдузча) билан белгиланган