Ёнғин туфайли «Терминатор: Қора тақдир» фильмининг премьераси бекор қилинди


Душанба куни бўлиб ўтиши керак бўлган “Терминатор: қора тақдир” фильмининг жаҳон премьераси бекор қилинди. Парамоунтнинг маълум қилишича, ушбу воқеага, Лос Анжелеснинг Брентвуд, Санта-Моника ва Беверли Хиллсдан унча узоқ бўлмаган ўрмонида келиб чиққан кучли ёнғин сабаб бўлган.

Студия берган баёнотга кўра, премьера базмига тайёрланган барча егуликлар, ҳозирги вақтда ёнғиндан азият чекканларга ёрдам бераётган «Америка қизил хоч»  жамиятига хайрия тариқасида берилган.

ФОТО: КЕРРИ БРАУН

“Dark Fate” (қора тақдир)нинг бош қаҳрамонларидан бири Габриел Луна ўз мухлисларига вазиятни тушунтирган ҳолда, Тwиттер саҳифасига видео жойлади.

“Бу ерда фаол давом этаётган ёнғинлар сабабли Paramount Pictures ва Skydance бугунги кунга режалаштирилган премьераларни бекор қилди. Paramount, Лос-Анжелесда бўлиб ўтиши керак бўлган Терминатор: қора тақдир” фильми баёнотида шундай дейди: “Биз, ёнғиндан азият чекканларга ёрдам бераётган «Америка қизил хоч» жамиятига егуликларни хайрия қиламиз».

Премьеранинг бекор қилиниши, Арнольд Шварценеггернинг ёнғин сабабли ўз уйидан эвакуатсия қилинганлиги ҳақидаги хабардан сўнг бошланган. “Биз тонгги 3:30 да соғ-саломат эвакуация қилиндик. Шварценеггер: Агар сиз эвакуация қилиниши керак бўлган ҳуддуда бўлсангиз, ўзингизни йўқотиб қўйманг. Зудлик билан ҳаракат қилинг” ,- деб ёзади. “Айни дамда мен – ўз юртлари (Калифорния)дагиларни хавфдан ҳимоя қилиш учун тинмаётган чинакам қаҳрамонлар ҳисобланган дунёдаги энг яхши ўт ўчирувчиларга ўз миннатдорчилигимни билдираман”.

Сюжет (диққат, спойлер!)

(Агарда сиз фильм воқеалари билан тўлиқ танишишни истамасангиз, Cюжет қисмини ўқимасдан қолдириб кетинг)

“Сара Коннор келажакни ўзгартириб, инсоният тақдирини қайта ёзганига ва қиёмат Апокалипсис кунини олдини олаётганига икки ўн йилликдан кўп вақт ўтди.  Такомиллаштирилган даражадаги янги Терминатор – Рев 9 (Габриел Луна) вақтлараро саёҳат қилиб Данини ўлдиришга келади, Дани Рамос (Наталя Реес) ўзининг укаси (Диего Бонета) ва отаси билан Мехикода оддий ҳаётда яшар эди. Данининг жони омон қолиши, унинг – икки жангчи билан кучларини бирлаштиришига боғлиқ: Грейс (Маккензи Девиз) келажакнинг энг яхши яратилган киборг-жангчиси ва жангларда тобланган Сара Коннор ( Линда Хэмилтон). Рев-9 Данини қидириб топгунгача бўлган йўлда, йўлида учраган барчани шавқатсизларча қириб ташлайди. Кучли учлик, уни, Саранинг ўтмишдаги халоскори ҳисобланган Т-800 (Арнольд Шварценеггер) томон охирги умид дея, олиб боришади”.

«Терминатор: Қора тақдир» фильми 1 ноябр куни катта экранларга чиқиши режалаштирилган.


 

изоҳлар йўқ. биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Email манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий бандлар * (юлдузча) билан белгиланган