Автобус йўлдаги ёриққа орқа қисми билан ағанади


Питтсбург аҳолисига душанба тонги жуда ёқимли келди. CNNнинг хабар беришича, автобуснинг ярми яъни олд томони ердан бир неча метр баландликда осилиб қолди ва орқа қисми билан ёриққа йиқилди.

ФОТО: CNN

Аллегейни бандаргоҳи ҳукуматинг маълум қилишича, автобуснинг орқа томонини ютиб юборган тўртбурчак ёриқ авбтобус тагидан очилганида, бандаргоҳ маъмурияти автобуси қизил чироқда тўхтаган эди.

Бахтсиз ҳодиса рўй берганида автобусда фақатгина ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи бўлган. Улар соғ-саломат автобусдан чиқиб олишга муваффақ бўлишган, ягона йўловчига эса жиддий деб ҳисобланмаган жароҳатлар туфайли тиббий ёрдам кўрсатилган.

КДКА CННнинг хабарига кўра автобус ортидан келаётган бошқа машина ёриқдан узоқ бўлмаган жойда тўхатилган ва ҳайдовчи соғ-саломат машинадан туширилган. Автовбус эвакуатор ёрдамида ёриқдан чиқариб олинди.


 

2
2 баҳолар

изоҳлар йўқ. биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Email манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий бандлар * (юлдузча) билан белгиланган